$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Экспорт бўйича ўзбек ва қирғиз статистикалари ўртасида жуда катта фарқ. Қай бири тўғри?

Экспорт бўйича ўзбек ва қирғиз статистикалари ўртасида жуда катта фарқ. Қай бири тўғри?

Аввалроқ Ўзбекистоннинг жорий йилдаги атиргул эксопрти ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу хабарда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, сўнгги 9 ой давомида Қирғиз Республикасига 19,5 млн АҚШ долларлик атиргул экспорт қилганлиги тўғрисида айтиб ўтгандик.

Қирғизистон Давлат статистика қўмитасининг маълумотларида қайд этилишича, Ўзбекистондан 2020 йилнинг 8 ойида жами 815 минг долларлик дарахт ва бошқа ўсимликлар, илдизлар ва шунга ўхшаш ўсимлик қисмлари, узилган гуллар ва декоратив ўсимликлар импорт қилинган. Ушбу статистикадан, Ўзбекистонинг Қирғизистонга атиргул экспортининг ҳажми 815 минг доллардан ҳам камроқ эканлиги маълум бўлмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон статистикаси кўра, 2020 йил январь-август ойларида Қирғизистонга 479 млн долларлик экспорт амалга оширилганлигини маълум қилинган. Қирғизистон статистикасига кўра эса, 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистондан 115 млн долларлик импорт қилинган маълум бўлмоқда. Орадаги фарқ 3 баробардан кўп ёки 364 млн долларни ташкил этади.

Гувоҳи бўлганингиздек, юқоридаги икки давлат статистикаси ўртасидаги тафовут жудаям катта рақамларни кўрсатмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Давлат статистика қўмитасидан изоҳ кутиб қоламиз.