$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон сўнгги 9 ойда салкам 20 млн долларлик атиргулларни экспорт қилди

Ўзбекистон сўнгги 9 ойда салкам 20 млн долларлик атиргулларни экспорт қилди

Сўнгги 9 ойда Ўзбекистон 19,8 млн долларлик атиргулларни экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитси хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг сўнгги 9 ойида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 19,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 13,8 млрд дона атиргул экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,8 млн. АҚШ долларига (7,9 млрд. дона атиргулга) ошган.

Жумладан, Андижон (32,3 фоиз) ва Наманган (22,1 фоиз) вилоятлари республикадаги жами атиргул экспортида 55 фоиз улушга эга.

Шунингдек, сўнгги 9 ойда ҳудудлар орасида Андижон вилояти энг кўп яъни, қиймати 6,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,8 млрд дона атиргул экспорт қилган.

Маълумот учун, ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп Қирғизистонга 19,5 млн доллар, Россияга 135,8 минг доллар, Қозоғистонга 120,7 минг доллар, Тожикистонга 60,5 минг доллар ҳамда Туркияга 8,9 минг АҚШ долларига тенг бўлган атиргуллар экспортини амалга оширган.