$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг сўнгги 10 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 30 млрд долларини ташкил этди

Сўнгги 9 ойда Тошкент шаҳрининг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд долларни ташкил этди

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 30 млрд 059,4 млн AҚШ долларини ташкил қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг сўнгги 10 ойдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4 млрд 256,9 млн AҚШ долларига ёки 12,4 % га камайди.

Жумладан, экспорт ҳажми 13 млрд 329,1 млн долларига бўлиб, 7,4 фоизга камайди. Импорт ҳажми эса 16 млрд 730,3 млн долларига этиб, 16,0 фоизга камайди.

Маълумот ўрнида, ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан бешта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган. Хусусан, Aфғонистон (607,7 млн доллар), Қирғизистон (508,4 млн доллар), Тожикистон (242,3 млн доллар) ҳамда Эрон (40,9 млн доллар) шулар жумласидандир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-сентябрь ойларида 27 млрд 490,1 млн AҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 млрд 757,9 млн долларга камайганлигини хабар қилгандик.