$
 11830.87
16.82
€
 13450.52
-31.67
₽
 139.27
-0.66
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан салкам 4 млрд долларга камайди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан салкам 4 млрд долларга камайди

Ўзбекистоннинг январь-сентябрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан салкам 4 млрд долларга камайди. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2020- йилнинг январь-сентябрь ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси 27 млрд 490,1 млн AҚШ долларини ташкил этиб, 2019- йилнинг мос даврига нисбатан 3 млрд 757,9 млн AҚШ долларига ёки 12,0 % га камайди.

Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келади. Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (16,8 %), Россия Федерациясида (14,8 %), Қозоғистонда(7,3 %), Корея Республикасида (5,8 %), Туркияда (5,2 %), Қирғизистон Республикасида (2,4 %) ва Германияда (2,1 %) қайд этилган.