$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Чиқинди солиғи энди ҚҚС билан

chiqindi

2023 йил 28 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда чиқинди хизматлари бўйича ҳам бир қатор ўзгаришлар белгиланди

Қачондан амал қилади?

Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишларига кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун нол даражали ставка бўйича солиқ солиниши бекор қилинади.

Мазкур тартиб жорий этилиши бўйича масъул солиқ органи томонидан берилган тушунтиришга кўра, хизмат кўрсатувчи корхона томонидан кўрсатиладиган санитар тозалаш хизматлари қийматига нисбатан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади.

ҚҚС 12 фоизга тенг

Масалан, амалдаги хизмат қиймати 4000 сўмни ташкил этса, ушбу қийматга нисбатан 1 апрелдан бошлаб 12 фоиз миқдорда қўшилган қиймат солиғи ҳисобланганда жами хизмат қиймати 4480 сўмни ташкил этади.

Маълумот учун, яқинда чиқинди бўйича қарздорлиги бор шахслар кўчмас мулк ёки автотранспорт харид қилишда битим тасдиқланмаслиги ҳамда электр-энергияси учун тўловни амалга оширолмаслиги белгиланган эди.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot