$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Олмоқнинг бермоғи бор...

Чиқинди CHiqindi

Охирги чиқаётган қарорларга кўра, чиқинди бўйича қарздорлиги борлар учун ҳам қатор чоралар кўрилмоқда. Хўш, бундай қарорлар чиқишига сабаб нима?

Масала нимада?

Сўнгги пайтларда чиқинди ташиш хизматида келиб чиқаётган муаммолар сабабли, ушбу масала ҳам бир неча тизимларга боғлаб қўйилмоқда. Аслини олганда, бу тўғри ечим. Чиқинди масаласи кўзга кўринмаса-да, бу иқтисодий ва экологик жараёндир. 

Умуман, ҳар қандай хизматдан фойдаланилганидан кейин унга ҳақ тўланиши керак. Агар, тўловлар вақтида тўланса, айнан ушбу хизматлар орқали келиб чиқаётган муаммолар бартараф этилиши ҳамда хизмат яхшиланиши турган гап. Одамлар шаҳар (ҳозирги кунда қишлоқлар ҳам) шароитида чиқинди ташиш хизматига муҳтож. Ҳар бир одам кундалик чиқиндилар чиқаради хоҳ уйда бўлсин, хоҳ кўчада. Сиз чиқараётган чиқиндиларни ташиётган хизмат эса кўринмасдек гўё. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз айнан чиқинди бўйича тўловларни вақтида амалга оширмасангиз, нималарга олиб келиши мумкин?

Монополия қурбони бўлиш

Давлат қармоғидаги хизмат кўрсатишлар турли хил даражаларда бўлади. Масалан, муҳим бўлган хизматлар. Уларга мисол қилиб тез ёрдам, ўт ўчириш, милицияларни келтиришимиз мумкин. Буларнинг фаолияти ҳеч қачон тўхтамайди, албатта. Лекин, шундай хизмат кўрсатишлар борки, булар ўзини оқламаса, фаолияти тўхтатилиши мумкин. Чиқинди ташиш хизмати ҳам шулар жумласидандир. 

Агар, сиз ушбу хизматга тўловларни вақтида амалга оширмасангиз, мазкур хизмат фаолияти ўз-ўзини оқламаслиги туфайли муаммолар юзага келади ёки ушбу хизмат турнинг фаолияти тўхтатилиши мумкин. Бу эса аҳоли талабидан келиб чиқиб, тадбиркорлик бозорида янги бир фаолиятни келтириб чиқаради. Бунинг орқасидан эса хусусий секторлар пайдо бўлади. Энди, сиз арзимаган пулни тўламаётган бир пайтингизда, уйингиздан чиққан чиқинди учун хусусий ташкилотнинг белгилаган исталган суммасини тўлашга мажбур бўласиз.

Табиат қотили бўлиш

Бугунги кунда чиқиндини исталган жойга ташлай олмайсиз. Агар, ташлаган тақдирингизда ҳам жаримага тортилишингиз турган гап. Ва ҳатто, бугунги кунда кўчаларга ўрнатилган камералар ҳам экологик қоидабузарлик учун жарима ёзадиган бўлган. Бу ҳақида эса сайтимизда берилган “Экологик қоидабузарликлар учун ҳам камералар жарима ёзади” мақоласида ўқишингиз мумкин. 

Агар, ушбу хизмат тури фаолияти вақтида ишламаса, чиқинди ташишда муаммолар юзага келиб, ахлатхоналарда чиқинди уюмларини юзага келтиради. Чиқинди уюми вақт ўтгач ўзидан заҳарли моддаларни чиқара бошлайди ва ҳавога зарар етказади. Бу эса жиддий экологик муаммони келтириб чиқаради.

Буни олди олинмоқда

Бугунги кунда эса чиқинди ташиш масаласига ҳам жиддий эътибор берилди деса ҳам бўлади. Яқинда сайтда чиқинди бўйича қарздорлиги бор одам электр-энергияси учун ҳам тўловни амалга оширолмаслиги ҳақида хабар жойланган эди. Бу ҳақда эса Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5-сонли Фармони 4-бандида белгилаб қўйилган эди. 

Бунга қўшимча қилиб эса чиқинди бўйича қарздорлиги бор шахслар кўчмас мулк ёки автотранспорт харид қилишда битим тасдиқланмаслиги киритилди. Унга кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг апрел ойидан кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар чиқиндини олиб кетиш хизматлари учун қарздорлик бўлмаган тақдирдагина нотариал тасдиқланади. 

Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати катта операцияларни бажариш учун қарзни тўлаш керак бўлган коммунал тўловлар рўйхатига киритилмоқда ва қарзнинг мавжудлиги ёки йўқлиги ягона онлайн электрон тизимга ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot