$
 12775.02
34.0
 14090.85
28.59
 134.60
0.22
weather
+26
Кечаси   +14°

Шайхонтоҳур туманини ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилинади

Фото: Gazeta.uz Фото: Gazeta.uz

“2022-2023 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагиларни ўз ичига олган 2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланади:

2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;

2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар манзилли рўйхати;

2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманида йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш ва ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар;

2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш чора-тадбирлари.

Қуйидагилар дастур асосий устувор йўналишлари этиб белгиланади:

Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали улар даромадлари ва турмуш даражасини ошириш;

кичик ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

саноат ва хизматлар кўрсатиш йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш орқали солиқ базасини кенгайтириш;

муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик сув, табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш даражасини ошириш;

ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, жиҳозларини янгилаш, ҳудудларини ободонлаштириш.