$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбек сўми энг қадрсизланган миллий валюталар рўйхатида

сўм доллар

Яқинда нашримиз орқали “Буюк қулаш” ёки “Енгил шамол”: ўзбек сўмининг қадрсизланиши" номли мақола эълон қилинган эди.

Унда ўзбек сўмининг долларга нисбатан қадрсизлашиб бораётгани, авваллари курснинг кўтарилиши ҳақидаги хабарлар шов-шув бўлган бўлса, ҳозирда курс тушиши жуда ноёб ҳодисага айлангани айтилганди.

Creative Planning капитал бошқарув компанияси томонидан тузилган рейтинг ушбу фикрларни яна бир бор тасдиқлади.

8-ўрин

Ўзбек сўми сўнгги ўн йил ичида АҚШ долларига нисбатан энг қадрсизланган миллий валюталар рўйхатида 8-ўринни эгаллади. Рейтинг Creative Planning капитал бошқарув компанияси томонидан тузилган. 

Энг ёмон кўрсаткич 

Қайд этилишича, сўнгги 10 йил ичида ўзбек сўми долларга нисбатан 82,3 фоизга заифлашган, бу постсовет мамлакатлари валюталари орасида энг ёмон кўрсаткич ҳисобланади. 

Марказий Осиёдаги энг барқарор валюта

Шунингдек, Украина гривнаси 77,5 фоизга, қозоқ тенгеси 65,4 фоизга, Россия рубли 61,3 фоизга, тожик сомонийси 56,3 фоизга, қирғиз сўми 43,3 фоизга арзонлашган. 

Марказий Осиёдаги энг барқарор валюта туркман манати бўлди, у атиги 18,4 фоизга арзонлади. 

Долларга нисбатан нархи кўтарилган ягона иккита валюта

Арман драми ва Швейцария франки сўнгги ўн йил давомида долларга нисбатан нархи кўтарилган ягона иккита валютадир - мос равишда +1,1 фоиз ва 3,1 фоиз. 

Энг қадрсизланган валюталар

Энг қадрсизланган валюта Венесуэла боливари бўлиб, унинг ўн йил ичида пасайиши деярли 100 фоизни ташкил этди. Шунингдек, энг кўп заифлашган валюталар қаторидан Сурия фунти (-99,1 фоиз), Аргентина песоси (-99,1 фоиз), турк лираси (-92,3 фоиз) ва Суринам доллари (-91,2 фоиз) ҳам жой олган.

Теги :
Iqtisodiyot