$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Буюк қулаш” ёки “Енгил шамол”: ўзбек сўмининг қадрсизланиши

сўм доллар

Ўзбек сўмининг долларга нисбатан қадрсизлашиб бориши шунчалик одатий ҳолга айландики, ҳар эрталаб туриб бир қараб қўйсангиз, қанчадир миқдорда курс ошганини гувоҳи бўласиз. Авваллари курснинг кўтарилиши ҳақидаги хабарлар шов-шув бўлган бўлса, ҳозирда курс тушиши жуда ноёб ҳодисага айланди. Бунга нима сабаб бўлди? Аслида сўмнинг қадри нима билан ўлчанади? Уни кимлар белгилайди?

Курс ошишининг асосий сабаби нима?

1994 йил 1 июлда илк сўм кпюраси чиққанида курс АҚШ долларига нисбатан 7 сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра 12,430 сўмни ташкил қилмоқда. 2023 йилнинг бошида бир доллар 11,25 минг сўмни ташкил қилган бўлса, 2023 йил 31 декабрга келиб 12,37 минг сўмни ташкил этган. Инфляция бевосита давлатнинг ички ва ташқи иқтисодиёти билан боғлиқ ҳисобланади. Аҳоли сони ҳамда истеъмол товарларининг сонининг кўпайиши импорт даражасини оширади, маҳсулотлар ҳамда нархлар ошади, буларнинг натижаси инфляцияга олиб келади. Аҳолининг даромадларининг ошиши бозордаги маҳсулот ва хизматларга талабни оширади, бу ҳам инфлятсиясга сабаб бўлади. Марказий Банк ходими Мамаризо Нурмуродов бу ҳақида гапириб, агарда иқтисодий салоҳиятимиз ошса, ташқи ва ички иқтисодий алоқалар ривожланадиган бўлса, пулнинг қадрсизланиши ҳам шунча кам бўлади деб айтган эди.

“Мега инфляция”

Инфляциянинг бироз бўлиб туриши табиий, ривожланган мамлакатларда инфляция даражаси 7 фоизгача бўлиши мумкин, лекин бунинг назоратдан чиқиб кетишидан кейинги оқибатлар давлатни хонавайрон қилишгача олиб келади. Бундай инфляция – гиперинфляция дейилади. Гиперинфляция анча ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин, жумладан

  • пуллар ўзининг асосий хусусиятларини йўқотади;
  • нархлар кескин оша бошлайди;
  • оммавий банкрот, дефолт ҳолатининг эълон қилинади;
  • фуқароларнинг пул жамғариш имкониятидан маҳрум бўлади;
  • ишсизлик кўпайиб кетади;
  • иқтисодий таназзуллик келиб чиқади;
  • давлат молия тизими емирилади.

2023 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси

Ўтган йил якунига кўра, Ўзбекистонда инфляция даражаси 8,7 фоизни ташкил этиб. бу эса сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Лекин шунга қарамай Ўзбекистон бу бўйича Марказий Осиё мамлакатлари ичида энг кўп қадрсизланган пулга эга мамлакат ҳисобланиб турибди, йиллик қадрсизланиш – 10 фоизни ташкил этган.


 

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot