$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Навбаҳор” футбол клуби учун 2,5 миллиард

f 1 27

Бироз аввалги мақоламизда Статистика агентлиги томонидан келтирилган маълумотларга таяниб, Ўзбекистон бўйича ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичи бўйича энг паст натижа, ёки бошқача талқин қилганда, энг кам ойлик иш ҳақи наманганликларга тўғри келиши ҳақида ёзган эдик — 3,3 млн сўм. Шу кунларда вилоят билан боғлиқ яна бир қизиқарли янгилик пайдо бўлди. 

“Лочинлар”га аталган 2,5 миллиард 

Наманган вилояти ҳокимининг тегишли қарорлари билан вилоятнинг бош жамоаси, “Навбаҳор” футбол клубига вилоят бюджети захира жамғармасидан дастлаб 500 млн сўм, кейин эса яна 2 млрд сўм маблағ ажратилган. Бу маблағлар футбол клубининг молиявий ҳолатини тиклаш, мавсум олди йиғинларини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун йўналтирилиши кўзда тутилган. 

Фармойиш қачон имзоланган? 

Наманган вилояти ҳокимлиги бюджети захира жамғармасидан вилоятнинг бош жамоаси, “Навбаҳор” футбол клуби учун 2,5 млрд. сўм маблағ ажратган. Бу ҳақда 19  ва 25 январь кунлари вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг тегишли фармойишлари имзоланган.

Қарор мазмуни

“E-qaror” ягона электрон тизимга жойлаштирилган ҳужжатларга кўра, вилоятда футболни ривожлантириш ва бош жамоа бўлган “Навбаҳор лочинлари” профессионал футбол клубини молиявий ҳолатини тиклаш, мавсум олди йиғинларини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун дастлаб 500 млн сўм, олти кундан кейин эса яна 2 млрд сўм ажратилган.

Пойтахтда нима гаплар? 

Бундан аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокимияти “Пахтакор”клубига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал хизматлар ва ўйин ўтказиш харажатларини қоплаб бериш учун 7 млрд сўм ажратгани маълум бўлган эди.

Клубларни хусусийлаштириш тўғрисида

Маълумот учун, “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 11 та футбол клуби хусусийлаштирилади. Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” ташкилоти томонидан “Насаф”, “Бухоро”, “Машъал” клублари, “Ўзбекистон темирйўллари” томонидан “Локомотив” клуби, “ЎзМеткомбинат” томонидан “Металлург” клуби, Олмалиқ тоғ-кон комбинати томонидан ОКМК футбол клуби, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клуби, Самарқанд вилояти ҳокимияти томонидан “Динамо” клуби, Наманган вилояти ҳокимияти томонидан “Навбаҳор” клуби, Қашқадарё вилояти ҳокимияти томонидан “Шўртан” клубидаги давлат улуши тўлиқ сотувга чиқарилиши кўзда тутилган.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot