$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда ўқитувчи ва шифокорлар энг кам маош олмоқда

pul money

Статистика агентлиги ўзбекистонликларнинг номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотларни очиқлади.

Пандемия таъсирисиз пасайиш

Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 4 млн 551 минг сўм ёки 369 долларни ташкил қилган. Республикадаги ўртача маошнинг ўсиш кўрсаткичи пандемиядан кейинги энг паст даражани қайд этган. 

Аввал қандай эди, бугун-чи? 

Ўтган йил давомида ойликлар 17,2 фоизга ошиб, 2022 йилда бу кўрсаткич 20,7 фоиз, 2021 йилда эса 20,2 фоизни ташкил этган. 2020 йил — пандемия даврида эса ўзбекистонликларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ўсиши 15 фоизни ташкил қилган. 

Вазият ҳудудлар кесимида

Навоий ва Тошкент шаҳридан бошқа барча ҳудудларда ойлик иш ҳақи Ўзбекистон бўйича ўртача кўрсаткичдан паст бўлган. Мамлакатда энг кам ойликни наманганликлар олади — 3,3 млн сўм. 

Оғриқли нуқта

Соҳалар кесимида энг кўп маош банк соҳаси ишчиларига тўғри келган— 13,3 млн сўм. Ўқитувчи ва шифокорлар эса энг кам ойлик олувчилар бўлиб қолмоқда. Уларнинг маоши — 3,1 млн сўм ва 3 млн сўмни ташкил қилган. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, маош камлиги етмаганидек, ўқитувчи ва шифокорлар “ойлиги” бошқа соҳаларга нисбатан секинроқ ўсмоқда ва республика бўйича ўртача кўрсаткичга нисбатан камайиб бормоқда.

Маълумот учун, айни вақтда Ўрта Осиёдаги муаллимлар учун ажратиладиган ўртача ойлик иш ҳақи қуйидаги инфографикада акс этган:

Дунё миқёсида ўқитувчилар энг кўп “қадрланувчи” мамлакатлар рейтинги эса мана бу кўринишда:

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot