$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Дунёда фақат бир аёл қолса ҳам, заргарга иш топилади

Zargarlik

Заргарлик маҳсулотлари бутун дунёда талаб юқори бўлган товарлардан экани сир эмас. Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, жаҳон заргарлик саноатида ишлаб чиқариш ҳажми йилига 5-6 фоизга ўсаётгани, товар айланмаси 250 миллиард доллардан ошаётгани соҳанинг улкан экспорт салоҳиятидан далолат.

Заргарликнинг кўп асрлик анъаналарини тиклаш, маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарилиши ва самарадорлигини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг юқори сифатли маҳаллий заргарлик буюмларига бўлган талабини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022-йил 23-декабр куни “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳаллий заргарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-452-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор асосида бугунги кунда тижорат банклари томонидан тадбиркорларга йиллик 14 фоиз ставкада, 36 ой муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан кредитлар ажратиб келинмоқда.

“Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки тизимида ҳам юқоридаги топшириқ бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, банк молиявий кўмагида тадбиркорларга заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бу борадаги фаолиятларини кенгайтиришлари учун шароитлар яратилмоқда.

Мана шундай тадбиркорлардан бири – Комила Махмарова. Жорий йил март ойида ўз тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида “Микрокредитбанк”дан йиллик 14% ставкада 3 йил муддатга 85 млн. сўм кредит олган аёл, бугунги кунда маҳаллий бозорни заргарлик буюмлари билан таъминламоқда.

– Айни дамда мазкур соҳанинг барча сир-асрорларини ўргатиш мақсадида устоз-шогирд анъаналарини йўлга қўймоқдаман, – дейди тадбиркор. – Келгусида энг камида 5 та иш ўрни яратиб, аёлларимиз буюртмаларига асосан ички бозорни таъминлаш ва насиб қилса, маҳсулотларимизни чет элга экспорт қилиш ниятимиз ҳам бор.

Иш фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида зарурий техникалар сотиб олиш учун банкдан кредит олган яна бир тадбиркор – Умида Каримованинг таъкидлашича, бугунги кунда аёлларимиз кўпроқ индивидуал заргарлик буюмлари ясатишга ва ўзига хос дизайндаги зеб-зийнат буюмларига буюртма беришга қизиқиш билдиришмоқда.

– Авваламбор, энг зарурий вақтда мени қўллаб-қувватлаган “Микрокредитбанк”ка миннатдорчилик билдирмоқчиман, – дейди навоийлик тадбиркор Рустам Мардонов. – Кичкинагина тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириш мақсадида жорий йил май ойида банкдан 32,5 млн кредит олдим ва зарурий техникаларни харид қилиб иш ўрнини ҳам кенгайтирдим. Келгусида ўз маҳсулотларимни жаҳон бозорига ҳам олиб чиқиш ниятим бор.

“Микрокредитбанк” томонидан мазкур соҳани янада ривожлантириш ҳамда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида изчил ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.


Банк Ахборот хизмати


Реклама ҳуқуқи асосида