$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари ишчи-ходимларининг оилалари ўртасида ўтказилган спорт мусобақасида энергетика вазирлиги жамоаси ҳам муносиб иштирок этди

Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда 769,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди

Таъкидлаш керакки, ишчи ходимларнинг салматлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида йил давомида мини футбол, волейбол, шахмат-шашка спорт турлари бўйича ҳамда оилавий спартакиада мусабоқалари мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур оилавий Спартакиаданинг финал босқичида Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган энергетика, нефт-газ ва геология тармоғида меҳнат қилаётган 13 та оилавий жамоалар иштирок этди. Унда Энергетика вазирлиги номидан Даврон Исанбековлар оиласи ҳам иштирок этиб, муносиб ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, мусобақада қўшни Қозиғистон Республикасининг “Қозоғистон атом саноати” ходимлари касаба уюшмасидан ҳам меҳмон жамоа иштирок этди.

Республика оилавий спорт мусобақалари уч босқичда, яъни 1-босқич жорий йилнинг март-апрель ойларида корхона ва ташкилотлар кесимида, 2-босқич апрель-май ойларида акциядорлик жамиятлари тизимидаги корхона ва ташкилотлар ўртасида, 3-якуний Республика финал босқичи жорий йилнинг 21 май куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Энергетиклар” сиҳатгоҳида ўтказилди.

Мусабоқаларни ўтказиш жараёнида тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган 400 дан ортиқ оилавий жамоалар қамраб олинди.

Мусобақаларда спортнинг 6 та тури бўйича – Югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси, “Моҳир ҳужумчи”, “Овчилар ва қуёнлар” ўйини, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз” ва “Кўпкураш” мусобақаларида беллашдилар.

Спорт мусобақасида 1,2,3-ўринни эгаллаган оилалар Касаба уюшмаси Республика Кенгашининг эсдалик диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.