$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Европа Иттифоқига тарифсиз товар экспорт қилиш учун Ўзбекистон янги имтиёзлар олди

Европа Иттифоқига тарифсиз товар экспорт қилиш учун Ўзбекистон янги имтиёзлар олди

30 ноябрь куни Европа комиссияси Ўзбекистон Республикаси томонидан “GSP+” Преференциялар бош тизими плюс бенефициар - мамлакати мақомини олиш учун юборилган ариза бўйича муддатидан олдин ижобий қарор қабул қилди. Бу ҳақда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тегишли ҳужжат ЕИ Комиссияси Раиси Урсула фон дер Ляйен томонидан имзоланди.

Ўтказилган таҳлилларга асосланиб, Европа комиссияси Республикамиз “GSP+”да иштирок этиш мезонларига мувофиқ келиши тўғрисидаги хулосага келди ва уни ушбу тизимнинг бенефициарлари рўйхатига киритишни таклиф қилди.

Шунингдек, белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ, мазкур қарор энди кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Европа Кенгаши ва Европа парламентига ҳавола этилади. Қарор тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари ўз маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишда бир томонлама тариф имтиёзларидан фойдаланишни бошлашлари мумкин бўлади. 

Шунда, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200гача ошади.