$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Янги Зеландияда бутун бошли шаҳар сотувга қўйилди

Зеландия

Янги Зеландиядаги Меллонсфолли Ранч шаҳри тўлалигича сотувга қўйилди. Шаҳар 7,5 млн. долларга баҳоланмоқда, дея хабар берди CNBC.

Унинг таркибига ўнлаб бинолар киради. Бундан ташқари, ҳаридор асал ишлаб чиқариш бўйича тайёр бизнесни ҳам қўлга киритиши мумкин. Шаҳар ҳали янг бўлиб, у 2006 йилда, Вайоминг штати (АҚШ)даги унча катта бўлмаган ковбойлар шаҳарчасининг ўзига хос намунаси сифатида қурилган.

Манзилгоҳ 22 кишига мўлжалланган бўлиб, улар 3 та турар-жойда яшашади. Турар-жойлар ёнида шериф идораси, кинотеатр ва суд биноси жойлашган. Окленддан Меллонсфолли Ранчгача 6 соатлик йўл. Вертолётда ҳам борса бўлади. 

2016 йилда Невада штати (АҚШ)да ҳам казино, ресторан, дўкон ва меҳмонхоналари бор шаҳар сотувга қўйилган бўлиб, у 8 млн. долларга баҳоланган. Кэл-Нев-Ари деб аталадиган бу жойни 2010 йилда 17 млн. долларга сотмоқчи бўлишганди, бироқ кейинчалик эгаси унинг нархини икки бараварга камайтирган.