$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда йил бошидан буён салкам 72 мингта янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди

Ўзбекистонда йил бошидан буён салкам 72 мингта янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда 71 744 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилган. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони Тошкент шаҳрида 10 786 та, Самарқандда 6 558 та, Сурхондарёда 6 395 та ва Aндижонда 6 360 тага тўғри келади.

Жумладан, иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп янги корхона ва ташкилотлар сони савдо соҳасида 25 998 тани, саноат соҳасида 14 566 тани ва қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 11 892 тани ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2020 йил 1 октябр ҳолатига кўра жами фаолият кўрсатаётган саноат корхоналарининг умумий сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,6 фоизга ёки 11 407 тага ошиб, айни пайтда 80 023 тага етди.

Бундан ташқари, 1 октябрда хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 11,3 мингта бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 мингтага ёки 18,1 % га кўпайган. 2020 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда 1 237 та янги хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.