$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Сўнгги 9 ойда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 408 трлн 296,6 млрд сўмни ташкил этди

Сўнгги 9 ойда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 408 трлн 296,6 млрд сўмни ташкил этди

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми сўнгги 9 ойда 408 трлн 296,6 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 408 трлн 296,6 млрд сўмни(салкам 39,5 млрд АҚШ доллари) ташкил этди ва 2019 йилнинг январь-сентябрига таққослаганда 0,4 % га ўсди. Бу кўрсаткич аҳоли жон бошига 11 млн 958 минг сўмдан (1 минг 203 AҚШ доллар эквивалентида) тўғри келади.

Январь-сентябрь ойлари якунига кўра, ялпи ички маҳсулоти таркибида товарлар ишлаб чиқаришда 240 трлн 326,7 млрд сўм, хизматлар кўрсатиш соҳасида 136 трлн 403,9 млрд сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди. Маҳсулотларга соф солиқлар эса 31 трлн 566,0 млрд сўмни ташкил этди.

Маълумот учун, ушбу даврда ўртача алмашув курси бўйича ҳисобланган номинал ялпи ички маҳсулот ҳажми 41 млрд 072,2 млн AҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг январь-сентябрида 42 млрд 220,1 млн AҚШ долларини ташкил қилган.