$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги “хуфёна иқтисодиёт”ни танқид қилди

Мирзиёев селектор

 Давлат раҳбари архитектура ва қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижалари билан танишди.

Таҳлилларга кўра, сўнгги икки йилда давлат дастурлари доирасида 3 мингдан зиёд қурилишдан атиги 182 тасида тендер ўтказилган. Чунки тендер жараёнлари мураккаб ва унда нарх арзонлиги бирламчи. Шу боис кейинги йилдан бошлаб, янги ахборот тизимига киритилган ва рейтинги юритиладиган қурилиш-пудрат корхоналарига маблағ ажратилиши белгиланди.

Барча шаҳарсозлик қоида ва нормалари интерактив кўринишга ўтказилиши, лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича барча жараёнларни рақамлаштириш ҳамда экспертиза хулосаларини ягона базада сақлашни йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.

Бу чоралар мамлакатимизда қурилишга рухсат бериш жараёнини 254 кундан 84 кунга қисқартириш, ушбу жараёнлардаги тартиб-таомилларни 17 тадан 5 тага камайтириш, тадбиркорлар ва фуқароларнинг бу ишларга сарфланадиган вақтини 67 фоизгача қисқартириш имконини беради.

Шавкат Мирзиёев соҳада коррупция ва “хуфиёна иқтисодиёт” ҳолатларини жиддий танқид қилиб, қурилиш тендерларини ўтказиш ва қурилиш-пудрат ташкилотларини танлаш жараёнларини рақамлаштириш зарурлигини таъкидлади.



Теги :
Иқтисодиёт