$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Сувдан қуруқ чиқмаган” 1 триллион сўм қарздорлик

suv soliq сув солиқ

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда аҳолининг ичимлик сувидан қарздорлиги қарийб 1 триллион сўмга яқинлашиб қолган. Унинг деярли 20 фоизи эса юридик шахсларга тегишли.

Аниқ рақамлар гапиради

“O‘zsuvta'minot”нинг раҳбари Акмал Муродовнинг брифингда берган маълумотларига кўра, истеъмолчиларнинг ичимлик сув тўловидан қарзи 938,7 миллиард сўмни ташкил этмоқда.

 Шундан 757,3 миллиард сўми жисмоний шахслар улушига тўғри келаётган бўлса, қолган 181,4 миллиард сўм эса юридик шахслар улушига тегишли.

Судга оширилганлари

Акмал Муродовнинг сўзларига кўра, шу кунга қадар қарздорликни қисқартириш бўйича судларга жами 33,4 мингта даъво аризаси киритилган. Шу билан бирга, суд қарори қабул қилинган 16,2 минг ижро варақаси Мажбурий ижро бюросига тақдим этилиб, 4,7 мингтаси бўйича 16,2 миллиард сўмлик маблағ ундирилган. 

— Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилар ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун ҳар ойнинг 10 санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашларини эслатиб ўтамиз, – дейди брифинг давомида у.

Қоидабузарлик ҳолатлари оз эмас

Шунингдек, «O‘zsuvta'minot» АЖ ва ҳудудий корхоналари томонидан ўтган давр мобайнида 76 мингга яқин рейд тадбири ўтказилган. Ушбу рейдлар давомида ичимлик ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш бўйича 12,7 мингта қоидабузарлик аниқланган бўлиб, жами 80,6 миллиард сўмлик зарар етказилган. 

Бундан ташқари, 8,7 минг ҳолатда истеъмолчилар томонидан сув ўлчагичдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаган. Бу орқали эса давлат бюджетига 34,9 миллиард сўм зарар етказилган.

Қайд этилишича, аниқланган қоидабузарликларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган бўлиб, 5,2 минг истеъмолчи тегишли тартибда тармоқдан узилган.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot