$
 12741.02
-16.92
 14062.26
-63.33
 134.38
-0.68
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзини ўзи банд қилган фуқораларга кимлар киради?

Ўзини ўзи банд қилган фуқораларга кимлар киради?

Президент Шавкат Мирзиёевнинг июнь ойидаги 4742-сонли “Ўзини ўзи банд бўлган фуқароларни соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида” Қарори қабул қилиниб, ушбу фуқароларга қулайликлар, кенг имконият ва имтиёзлар берилди.

Биринчидан, улар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 23 тадан 67 тага кенгайтирилди. Эндиликда норасмий секторда банд бўлган фуқароларимизнинг фаолияти легаллаштирилади. Мобил илова (“soliq” иловаси) орқали руйхатдан ўтиш бепул қилиб қўйилди. Олдин улардан (ВМ-566 сонли қарорга асосан) бир ойга 111,5 минг сўм, 3 ойга 312 минг сўм, 6 ойга 580 минг сўм, 9 ойга 825 минг сўм, 12 ойга ёки 1 йилга 1 млн.сўм тўлов ундирилар эди.

Иккинчидан, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 2021 йил учун 1 базовий ҳисоблаш миқдорини (ёки 245 000 сўм) ижтимоий солиқни иҳтиёрий тўланган тақдирда иш бир йиллик иш стажи ҳисобланади ва пенсияга чиқганда пенсия миқдори тайинлашда ҳисобга олинади. Агар улар норасмий секторда ишлаб келганларида уларга ижтимоий нафақа эркаклар 65, аёллар 60 ёшдан тайинланар эди.    

Учунчидан, ўзини ўзи банд қилган фуқароларни ҳисобга олиниши, банд аҳоли нима иш билан шуғулланаётганлигининг ҳисоби яратилади, яъни қанча фуқаромиз сарторош, этикдуз, аравакаш, тикувчи, бозорда кунлик даромадга эга бўлганларни аниқласа бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасига асосан, 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда тўланган хисобот даври бир йиллик иш стажига ҳисобланади.

Юқоридаги йўналишлар бўйича фуқаролар томонидан тўловларни амалга ошириш истаги бўлса, “Click” ва “Payme” мобил иловалар ёки жойлардаги банкларнинг махсус кассалари орқали тўловларни амалга ошириш мумкун.

Манба: Пенсия жамғармаси матбуот хизмати

Теги :
Жамият