$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ: «Энергообъектларнинг барқарор фаолият юритиши таъминланмоқда»

UZBEKEHNERGOTAMIR

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ юртимиз энергетика секторида муҳим аҳамиятга эга корхоналардан ҳисобланади. Корхона иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик марказларини қишки мавсумга тайёрлаш, энергообъектларнинг барқарор фаолиятини таъминлашга оид йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ жуда кам вақт ичида жаҳонга машҳур энергетика компанияларининг шеф-инженерларини жалб қилган ҳолда, ўқув амалиётлари, тажриба алмашиш курслари натижасида юқори малакали маҳаллий мутахассислар гуруҳини шакллантиришга эришди. Бугун корхона таркибидаги 2 ярим мингга яқин техник мутахассислар электр станцияларнинг барқарор фаолият юритишига ҳисса қўшиб келмоқда.

Маълумки, аввалги йилларда куз-қиш мавсуми энергетика соҳаси учун мураккаб кечарди. Айрим нуқталарда маънан эскирган қурилмалар панд берган бўлса, айрим жойларда электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш, ёқилғи-ресурсларнинг етишмаслиги кутилмаган вазиятларнинг юзага келишига сабаб бўларди.

“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ ҳам Президентимиз томонидан қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлашда тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, жорий куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида белгиланган режага асосан корхона томонидан иссиқлик электр станцияларидаги жами 55 та энергоқурилма, жумладан, 14 та энергоблок, 19 та қозон қурилмаси, 9 та буғ-газ қурилмаси, 1 та газ-турбина қурилмаси мукаммал, ўрта ва жорий таъмирланди.

Шунингдек, туну-кун фаолият юритган ишчи-гуруҳлари томонидан аниқланган камчиликлардан келиб чиқиб, режадан ташқари 16 та асосий ва ёрдамчи қурилмаларда кенгайтирилган таъмирлаш ишлари бажарилди.

Давлатимиз раҳбари пойтахт аҳолисини кафолатланган иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖни ҳам мавсумга пухта тайёрлаш ва уни модернизация қилиш бўйича тегишли топшириқлар берган эди.

Шу тариқа қисқа фурсатларда “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ томонидан Тошкент иссиқлик марказларида катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш ва модернизация ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, Шайхонтоҳур туманидаги “Ғарбий” 3-сонли ва Учтепа туманидаги “Чилонзор” 5-сонли иссиқлик марказларида модернизация ишлари амалга оширилди. Иссиқлик марказларининг ҳар бирида 2 тадан қозон реконструкция қилиниб, анъанавий ёқилғи бўлган табиий газ билан бир қаторда мазут ёқишга мослаштирилди. Эътиборлиси, қурилманинг гибрид шаклида ишлаши аномал совуқ об-ҳаво шароитида ҳам, мазут ёқиш эвазига истеъмолчиларни 108 даражагача иссиқ сув билан таъминлаш имконини беради. Маълумот учун, авваллари бу кўрсаткич 36-38 даражадан ошмаган.

Бугун эса, “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ мутахассислари куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида электр станцияларида туну кун, суткасига 24 соат навбатчилик асосида фаолият олиб боришмоқда. Асосий мақсад – бу электр объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш, кутилмаган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳисобланади.