$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Uzcard Россиянинг “Мир” тўлов тизими билан трансчегаравий ўтказмаларни йўлга қўймоқда

мир пластик карта

29 июндан бошлаб “Мир” карталаридан Ўзбекистон тўлов тизими карталарига (Uzcard) пул ўтказмаларини амалга ошириш йўлга қўйилди.

Ушбу технология МДҲ мамлакатларида ягона чакана тўлов майдонини яратиш лойиҳасининг навбатдаги босқичидир.

Бундай хизматни тақдим этган биринчи Россия банклари “Почта Банк” ва “Банк Русский Стандарт” бўлиб, улар синов лойиҳаси доирасида барча тест жараёнларини муваффақиятли якунладилар.

“Мир” картасидан Uzcard тўлов тизими аъзоси бўлган исталган банк карталарига пул ўтказиш мумкин. Буни амалга ошириш учун олувчининг карта рақамини киритиш кифоя. Ҳисоб реквизитлари ва бошқа қўшимча маълумотлар — масалан, паспорт рақами, қабул қилувчининг маълумотлари ва бошқалар — талаб этилмайди.

Картага маблағ қабул қилинганда, ҳеч кимга SMS-кодларини, картанинг амал қилиш муддати, телефон рақамларни юбориш шарт эмас. Пул ўтказмасини амалга ошириш учун юборувчига Uzcard рақами тақдим этилса бас.

Пул ўтказишнинг ушбу усули билан мижозлар комиссия тўловлари харажатларини 1% дан 3% гача тежашлари мумкинлиги айтилмоқда.