$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилга нисбатан салкам 2,5 млрд долларга камайди

импорт-экспорт

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 2 млрд 455,4 млн долларга камайди. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2020-йил январ-май ойлари якуни билан республиканинг ташқи савдо айланмаси 12 млрд 984,7 млн AҚШ долларини ташкил этиб, 2019-йилнинг мос даврига нисбатан 2 млрд 455,4 млн AҚШ долларига ёки 15,9 % га камайди.

Жумладан, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 5 143,4 млн. AҚШ долларига (15,6 % га камайди) ва импорт ҳажми 7 841,3 млн. AҚШ долларига (16,1 % га камайди) етди. Ҳисобот даврида - 2 697,9 млн. AҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон, жаҳоннинг 150 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСA нинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой Халқ Республикасида (17,9 %), Россия Федерациясида (16,9 %), Қозоғистонда (8,4 %), Корея Республикасида (7,3 %), Туркияда (5,5 %), Қирғизистон Республикасида (2,3 %) ва Aфғонистонда (2,0 %) қайд этилган.