$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Олтин сотиш бўйича Ўзбекистон яна етакчига айланди

Олтин сотиш бўйича Ўзбекистон яна етакчига айланди

Ўзбекистон июль-сентябрь ойларида 35 тонна олтин сотиб, бу борада дунёда етакчига айланди. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Туркия эгаллаб турибди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (WGC) маълум қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича етакчи ўринни эгаллади. Ушбу вақт оралиғида Марказий банк 35 тонна олтин сотган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланиб, Марказий банк июль ойининг ўзидаёқ 11,6 тонна миқдорда олтин сотган.

Мазкур кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни 22 тонна олтин сотган ҳолда Туркия эгаллаб турибди. Шунингдек, Россия 1,2 тонна кўрсаткичи билан фаол олтин сотувчи мамлакатлар қаторидан жой олган.

III чоракда олтинга бўлган талаб 2009 йил III чорагидан бери энг паст даражага тушди ва коронавирус пандемияси давом этаётган бир пайтда 892,3 тоннага камайган, дея таъкидлайди Forbes нашри.

Шунингдек, Ўзбекистон август ойида 2,5 млрд АҚШ долларидан зиёд суммага олтин экспорт қилган. Бунинг натижасида, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари иккинчи ой кетма-кет камайиб, ҳозирда 33,4 млрд долларни ташкил қилмоқда.