$
 10542.66
12.93
 12826.20
17.84
 142.58
0.26
weather
+30
Кечаси   +12°

Илк марта ўзбекистонлик қиз бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Кеча, 22 апрел куни Полшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг қизлар орасида финал жанглари бўлиб ўтди.

Мусобақада икки нафар ўзбекистонлик боксчи қизлардан Нигина Ўктамова ҳамда Моҳинабону Абдуллаева финал босқичигача етиб боришди

-54 кг. вазн тоифасида украиналик Кристина Лакичукка қарши рингга кўтарилган самарқандлик Нигина Ўктамова рақибини 4:1 ҳисобида енгди.

У бу ғалабаси билан ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчи бўлди.

-64 кг вазнда рингга кўтарилган Моҳинабону Абдуллаевага эса россиялик Азалия Аминева билан кечган беллашувда бироз омад етишмади.

Маълумот учун, бугун 23 апрел куни ушбу турнирнинг эркаклар ўртасида финал жанглари ўтказилади. Унда ҳам икки нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медал учун рингга кўтарилади.

-52 кг. вазн тоифасида Шаҳзод Музаффаров россиялик Евгений Жоровга қарши баҳс олиб борса, Жаҳонгир Зокиров +91 кг. вазн тоифасида арманистонлик Хованес Папазянга қарши жанг қилади.

Теги :
Жамият