$
 12825.43
-12.9
 13493.63
-4.59
 120.98
1.28
weather
+26
Кечаси   +14°

«Фарзандим энди туғилган, тилни унча билмасдим...» — Америкадаги йирик IT компанияда ўз карьерасини бошлаган Камола Файзуллаеванинг муваффақият ҳикояси

«Фарзандим энди туғилган, тилни унча билмасдим...» Америкадаги йирик IT компанияда ўз карьерасини бошлаган ўзбек аёли ҳикояси

Камола Файзуллаева 28 ёш - Roomster Corp (New York, USA) Етакчи/Бош маҳсулот дизайнериTie Aprons компанияси асосчиси, Touro Олий Технологиялар Мактаби Магистранти

Ишсиз қолган ўрта ёшлардаги аёл иш излаш ўрнига қисқа анимацион фильмлар бепул намойиш қилинадиган майдонга боради ва уларни кўриб ўтириб ичида «Мен ҳам шундай фильмлар яратишни истайман» дейди. Бу аёл ҳозирги қисқа анимацион фильмлари Оскар мукофот совриндори Торилл Ков эди.

Ҳар бир Аёл ичида қайсидир маънода Торилл Ковдир. Агар орзуингиз бўлса, ёш, мамлакат, ишсизлик, маблағ, фарзанд муаммолари сизга тўсқинлик қила олмайди.

Мен аслида Ўзбекистон Миллий Университети Журналистика факультетини тамомлаганман. Университетни тамомлашга яқин турмушга чиқдим ва фарзандли бўлиш арафасида тақдир тақозоси билан АҚШга келдим. Ўқиб юрган кезларимда фаол яъни конференция, танловлар, турли анжуманларда мунтазам қатнашардим. АҚШга келиб уйда бўлишимга тўғри келди. Шу давр озгина қийин бўлган. Фарзандим энди туғилган, тилни у қадар яхши билмасдим. Бегона юрт, бегона одамлар. IT соҳасига жуда қизиб қолдим. Лекин соҳада 0 ман, қўлимда янги туғилган чаққалоқ. Бегона юртдаман. Фарзандим ухлаганда тиззамга ётқизиб IT соҳасини ўргана бошладим. Янги туғилган чақалоқ 2-3 соат уйқуга кетарди ва мен бемалол ўрганишга вақт топардим уй ишларини қилишга ҳам улгурардим.

Озгина муддат ичида иш учун керакли билимларни мукаммал ўрганиб ишга анкета тўлдиришни бошладим. Адашмасам 50 тача жойдан рад жавоби олганман. Чунки тажрибасиз одамни ҳеч ким ишга олишни хоҳламасди. Шундай пайтлар инсонда ортга чекиниш инстинкти пайдо бўлади. Мен шу жараённи ўзимда енгиб ўтолганман ва катта IT компанияларидан бирига ишчи эмас иш ўрганувчи сифатида борганман. 2 ойлик амалиёт эди. Ўзимга мақсад қўйдим. Ўзимни шундай кўрсатайки, ишда олиб қолишни исташсин деб. 2 ойдан сўнг иш таклиф қилишди ва яна 1 ойдан сўнг бўлим бошлиғи бўлдим.

Кўпинча АҚШнинг йирик IT компанияларида ишлайдиган одамларни учратганда кўпчиликда савол туғилади «Сир бўлмаса ойлигингиз қанча?» Ўртача АҚШ бўйича UX дизайнерлар йилига $100 минг доллар ойлик олишади ва энг баланд маош тўланадиган ишлардан бири ҳисобланди. Баъзида катта IT компанияларида ишлайдиган одамлар ҳақида гап кетганида беқиёс истеъдод соҳиблари, тилни сувдек биладиган одамларни тасаввур қилишади. Ундай эмас. Инсон қилган ишни албатта инсон қила олади. Ҳамма сиз-у бизга ўхшаган оддий инсон.

IT соҳасига ишга кириш учун Олий таълим керакми дейишади? Мен шу йўналиш бўйича магистратурани тамомлаш арафасидаман, лекин олий маълумотли бўлиш шарт эмас. Сиз ўз соҳангизни мукаммал ўрганиб олсангиз ва энг асосийси юракда шижоатингиз бўлса бас. Тил ҳам диплом ҳам сизга тўсқинлик қила олмайди.

Шу ўринда ҳеч қачон касб ёки иш жойини ўзгартиришдан қўрқмаслик керак деб ўтмоқчиман. Инсонда «комфорт зона» бўлади, ҳатто ўзига ёқмаса ҳам чиқиб кетолмайди. Доим асабий, ўзи ўрганган ерда йиллаб қолаверади. Яқинда бир ҳазилни эшитиб қолдим. «Дарахт бир ерда кўкаради деса, бошқаси «Сен дарахт эмассан-ку, кўкармасанг жой алмаштир» бу ҳазил маъносида айтилган бўлса ҳам, лекин ҳаётий. Агар қилаётган ишингиз сизга бахт бермаса алмаштиринг.

Одамлар орасида шундай тушунчалар мавжуд: sucsess story (муваффақият ҳикоялар)ни эшитганларида, менда ҳам шундай шароит бўлса, мен ҳам эришган бўлар эдим дейишади. Аслида, ҳаммамиз ҳаётда маълум даражада қийинчиликларни енгиб ўтамиз. Ҳеч нимага ҳаракатсиз, шижоатсиз, оғриқларсиз эришиб бўлмайди. Чет элда фарзанд билан осон эмас, айниқса боғча ёшига етмаган фарзанд. Фарзандим бошқа болаларга нисбатан нимжон туғилган. Биринчи бор юрагини операция қилиш керак дейишганда бир она кўз олдидан ўтиши мумкин бўлган оғриқларни тасаввур қилиб кўринг. Лекин Аллоҳга шукур операциясиз ҳаммаси жойига тушди. Шундай бўлса ҳам кўп касал бўлар эди. Мен эса ишлашга мажбур эдим ва биринчи ишим ўзим хоҳлаган касбим бўлмаган. Уйқусиз тунларни бола бошида ўтказиб, тонгда жамоа транспортларида ишга қатнар эдим. Эсимда ухлаб қолиб, бекатлардан ўтиб кетган пайтларим ҳам бўлган.

Фарзандим истмалаб қолганида, ишга келиб йиғлаб рухсат сўраган дамларни ҳам эслайман. Ўша кезларда ҳали ёш бўлишимга қарамай, атрофимдаги бошқа қиз ва аёллардан ҳаётим тубдан фарқ қиларди. Ёш фарзанд билан 2-3 марта жой алмаштиришга ҳам тўғри келган. Буларни айтишдан мақсад нолиш эмас, балки шу вазиятдаги аёл, қизларимизга мадад бўлиш. Тушкунлик ҳамма инсонга хос. Мен ҳеч қачон йиғламаслик керак, кучли бўлиш керак демайман. Йиғлаш керак, ғамга ботиш ҳам бу одатий ҳолат. Энг асосийси буларни барига бардош бериб инсон қайта оёққа туришига куч топа олишидир.

Ҳеч қачон орзуингиздан чекинманг. «Агар сиз ниманидир чин дилдан истасангиз, бутун коинот орзуингиз амалга ошиши учун мададкор бўлади».

Теги :
Jamiyat