$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва Австрия 2023 йилда иқтисодий ҳамкорлик бўйича йиғилиш ўтказади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Австрия элчиси (қароргоҳи Вена шаҳрида) Аллоис Краут билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари ва яқин келажакда режалаштирилган қўшма тадбирлар муҳокама қилинди.

Томонлар Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги раунди ва Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия 2023 йилда ўтказиладиган 8-йиғилишини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.

Ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Учрашув якунлари бўйича томонлар турли соҳаларда, таълим, спорт ва бошқа жабҳаларда алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканини қайд этди.