$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2020-2021 йилларда Тошкентда 6 та янги йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилмоқда

Ш. Мирзиёев

Тошкентда 2020-2021 йилларда 6 та янги йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилмоқда. Бу «Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган.

Қарор лойиҳасига кўра, Тошкент шаҳридаги олтита йўл кесишмаларида йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилмоқда. Жумладан, Қорасарой кўчаси ва ТҲАЙ чорраҳаси, ТҲАЙ ва Боғишамол кўчаси кесишмаси, ТҲАЙ ва Фаробий кўчалари кесишмаси, Амир Темур ва Хуршид кўчалари кесишмаси ва ТҲАЙ ва Амир Темур шох кўчаси кесишмаларида йўл ўтказгичлари ҳамда Чўпонота кўчасидан Сергели тумани Қипчоқ кўчасигача бўлган автомобил йўли билан йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун жами 638 млрд 395 млн сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасигача бўлган янги автомобил йўли ва унинг бошланиш қисми бўлган Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасида барпо этиладиган 583 метрлик йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишганди.