$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Сўнгги 9 ойда Тошкент шаҳрининг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд долларни ташкил этди

Сўнгги 9 ойда Тошкент шаҳрининг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд долларни ташкил этди

Тошкент шаҳрининг ташқи савдо айланмаси сўнгги 9 ойда 8,7 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг сўнгги 9 ойида Тошкент шаҳри экпорти ҳажми 2 млрд АҚШ долларини, импортининг ҳажми эса 6,7 млрд долларни ташкил этиб, Ўзбекистондаги ташқи савдо айланмасининг ҳажми энг юқори ҳудуд бўлди.

Жумладан, сўнгги 9 ойдаги Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг ҳажми ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланади:

Тошкент вилояти – 3,2 млрд, экспорт – 1,2 млрд, импорт 2,0 млрд АҚШ доллари;

Андижон – 2,0 млрд, экспорт – 403,7 млн, импорт 1,6 млрд АҚШ доллари;

Самарқанд – 1,0 млрд, экспорт – 219,7 млн, импорт 825,3 млн АҚШ доллари;

Фарғона – 1,0 млрд, экспорт – 398,7 млн, импорт 638,8 млн АҚШ доллари;

Навоий – 900,3 млн, экспорт – 331,8 млн, импорт 568,5 млн АҚШ доллари;

Жиззах – 694,0 млн, экспорт – 97,5 млн, импорт 596,5 млн АҚШ доллари;

Наманган – 660,3 млн, экспорт – 302,0 млн, импорт 358,3 млн АҚШ доллари"

Бухоро – 588,2 млн, экспорт – 167,0 млн, импорт 421,2 млн АҚШ доллари;

Сирдарё – 400,8 млн, экспорт – 114,7 млн, импорт 286,1 млн АҚШ доллари;

Қашқадарё – 393,6 млн, экспорт – 168,5 млн, импорт 225,1 млн АҚШ доллари;

Қорақалпоғистон Р. – 381,4 млн, экспорт – 251,0 млн, импорт 130,4 млн АҚШ доллари;

Хоразм – 328,9 млн, экспорт – 129,9 млн, импорт 199,0 млн АҚШ доллари;

Сурхондарё – 286,6 млн, экспорт – 151,7 млн, импорт 134,9 млн АҚШ доллари.