$
 12927.17
36.74
 14717.58
-3.29
 155.73
-0.31
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида Хитой энг етакчи ўринни эгаллади

Хитой ташқи савдо

Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида Хитой энг етакчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Статистика қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилди.

2020-йил январ-май ойларига кўра, Ўзбекистон экспортининг энг катта қисми Хитой Халқ Республикасига 668,7 млн AҚШ доллари миқдорида тўғри келади. 2019-йилда бу кўрсатгич 1 млрд 125,2 млн AҚШ долларини ташкил этган.

Шунингдек, 2020-йил январ-май ойларига кўра, Ўзбекистон импортининг ҳам энг катта қисми Хитой Халқ Республикасига 1 млрд 656,5 млн AҚШ доллари миқдорида тўғри келади. 2019-йилда бу кўрсатгич 1 млрд 850,4 млн AҚШ долларини ташкил этган.