$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Тадбиркорлар учун молиявий жарима миқдори 30 фоизга камайтирилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Президентнинг “Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳа билан қуйидагиларни белгилаш назарда тутилмоқда:

тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини белгилашга уч йиллик мораторий жорий этиш;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар улар расман эълон қилинган фурсатдан бошлаб, 6 ойдан олдин бўлмаган муддатда кучга киритиш;

тадбиркорлик субъектларига мажбуриятлар юклайдиган янги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бажармаганлик учун уларга нисбатан 6 ой давомида жавобгарлик чоралари қўллаш тақиқланади;

савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун белгиланган жиноий жавобгарликни маъмурий юрисдикцияга ўтказиш орқали бекор қилиш;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ қонунчилик талабларига риоя этмаганлик учун белгиланган молиявий санкциялар миқдорларини камида 30 фоизга камайтириш;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатларда аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича айбга иқрор бўлганда ва ушбу ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жаримани белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтириш;

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган микро ва кичик тадбиркорлик субъектларига молиявий санкция чораларини қўлламаслик (бундан терговга қадар ва жиноят ишлари доирасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жарималар мустасно.)