$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Чорвачилик хўжаликларига субсидия ажратилади

subsidiya

“Нега бозорларда гўшт ва сут маҳсулотларининг нархи тобора юқорилаб бормоқда?” деган масала кўпчиликни қизиқтириши табиий. Қорамоллар, қўй- эчкиларнинг камлиги аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан барқарор таъминлаш имкониятининг етарли эмаслигини кўрсатади. Шунингдек, чорва молларини озиқлантириш учун ажратилган ер майдонларининг қорамол бош сонига мутаносиб эмаслиги ҳам асосий муаммолардан.

Қолаверса, хўжаликларда маҳсулдорлиги паст чорва моллари парваришланаётгани ҳам соҳа ривожига тўсқинлик қилади. Шу боисдан ҳам Ҳукумат қарори (52-сон, 26.01.2024 й.) билан “Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Наслдор ҳар бир бош қорамолга — 2 млн. сўм

Низомга кўра, чорвачилик хўжаликларига 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган ҳар бир бош наслдор қорамолга 2 млн сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорда субсидия ажратилади.

Субсидия олиш учун кимга мурожаат қилиш керак?

Субсидия олувчи хорижий давлатдан наслдор қорамолни олиб келгандан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун “Агросубсидия” АТ орқали мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қиланади:

- хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

- хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкини сотиб олиш бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси нусхаси;

- божхона юк декларацияси нусхаси;

- хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларнинг электрон идентификация базага киритилганлиги.

Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўловлар ундирилмайди. Субсидия маблағи субсидия олувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot