$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда очиқ осмон остидаги илк имтиҳонлар ўтказилди (+фото)

Ўзбекистонда очиқ осмон остидаги илк имтиҳонлар ўтказилди (+фото)

2020 йилнинг 20 август куни Ўзбекистон тажрибасида илк бор олий ўқув юртларига қабул имтиҳонларини очиқ спорт майдонларида ўтказиш амалиёти "МИСиС"дан бошланди.

Имтиҳонлар ёзма тарзда “Математика”, “Физика”, “Информатика” ҳамда “Рус тили” фанлари бўйича уч кун давомида Олмалиқ шаҳри “Металлург” спорт мажмуасининг футбол майдонида ўтказилади. Имтиҳон кунлари жорий йилнинг 20-22 август кунлари этиб белгиланган.

Абитуриентлар бир кишидан, оралиқ масофани 2 метр қилиб жойлаштирилди. Имтихонларни юқори савияда ўтқазилиши, карантин қойдаларига риоя этилиши, бевосита “ОКМК” АЖ ҳамкорлигида, ишлаб чиқилган “Йўл ҳаритаси” га асосан ташкил этилди.

Миллий технологик тадкикотлар университети “МИСиС” нинг Олмалик шахридаги филиали учун 2020-2021 укув йилида кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича белгиланган қабул квотаси 250 тани ташкил этади. Филиал томонидан 2020 йилнинг 20 июнидан 31 июлигача масофавий тарзда 1309 нафар абитуриентлардан хужжатлар қабул қилинди, жумладан, кундузги таълим шакли бўйича 790 нафар, сиртқи таълим шакли бўйича 519 нафарни ташкил этади.

Қуйидаги фоторепортаж орқали имтҳон жараёнлари қандай кечганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “МИСиС”нинг Олмалиқ филиалида "Металлургия (металл технологияси)", "Автоматлаштириш ва технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни бошқариш (тармоқлар бўйича)" ҳамда "Кончилик" таълим йўналишлари бўйича амалга оширилади.