$
 12676.11
-18.86
 14975.56
97.06
 161.56
-0.04
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Илгари Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани сотувга тайёрланмоқда

Бўстонлиқ

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Сижжак» дам олиш маскани аукцион савдолари орқали сотувга тайёрланмоқда. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар Uz24.uz интернет-нашрига маълум қилди.

Дам олиш зонаси ҳудудида меҳмонхона бинолари, бир нечта сузиш ҳавзаси, амфитеатр, коттежлар, сувли минора ва бошқа иншоотлар мавжуд. 

Илгари буларнинг барчаси биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган. Мулк Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 10 февралдаги ҳукми билан давлат ҳисобига мусодара қилирган.

2019 йил ёзида ушбу зона Ўзбекистон Триатлон федерациясига берилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўшанда ҳудуд базасида триатлон бўйича миллий жамоалар учун федерациянинг ўқув-машғулотлар қароргоҳини яратиш режалаштирилган эди.

Яқин кунларда Давлат активларини бошқариш агентлиги «Сижжак» дам олиш маскани бўйича сотувга қўйиладиган очиқ ким ошди савдосини ўтказиши кутилмоқда.