$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» ҳақидаги хабарлар расман тасдиқланди

Бўстонлиқ

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Сижжак» дам олиш маскани аукцион савдолари орқали сотувга тайёрланаётгани ҳақида хабар бергандик. 

Эндиликда бу хабар Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ҳам расман тасдиқланди. Бу ҳақида агентликнинг расмий телеграм каналида маълум қилинди. 

Унга кўра, умумий ер майдони (бино ва иншоотлари билан биргаликда) 5,38 гектарни ташкил қилувчи “Сижжак” дам олиш оромгоҳи “оммавий савдолар орқали, шаффофлик принципи асосида” сотилади.

Хабарда айтилишича, айни дамда хусусийлаштириш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.