$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Пандемия даврида қатор ҳудудларда иқтисодий прогнозлар бажарилмаган

Тадбиркорларга кислород концентраторларини олиб киришда енгилликлар берилади. Президент йиғилиш ўтказди Шавкат Мирзиёев

Президент ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтириш ва иқтисодиёт барқарорлиги масалалари бўйича видеоселектор ўтказди.

Унда пандемия даврида кўрилаётган иқтисодий чора-тадбирлар натижалари таҳлил қилинди.

Давлат раҳбари ҳар бир ҳудуддаги корхоналарда пул тушумлари камайганини қайд этиб, 2020 йил 1 октябрга қадар тижорат банклари билан бирга қурилиш ва саноат корхоналарининг аксар қисмини, йил якунигача эса 100 фоиз корхоналарнинг фаолиятини тиклаш бўйича топшириқ берди. 

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам қатор ҳудудларда иқтисодий прогнозлар бажарилмаганини кўриш мумкин. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қиймати прогнозга нисбатан 59 миллиард сўмга кам бўлган. Бу кўрсаткич Қашқадарё вилоятида 177 миллиард, Сирдарё вилоятида 173 миллиард, Тошкент вилоятида 129 миллиард сўмни ташкил қилади.

Шавкат Мирзиёев ҳар бир ҳудудда такрорий майдонлар ҳисобига сабзавот ва полиз маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги қолоқликларни қоплаш, аҳоли хонадонларига парранда тарқатиш ишларини жадаллаштириш ҳамда чорвачилик, балиқчилик соҳасида интенсив технологияларни кенг қўллаш ҳамда йил якунига қадар ҳудудлар салоҳиятини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 3-4 % га ошириш бўйича кўрсатмалар берди.


Теги :
Иқтисодиёт