$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Жорий йилда қурилиш соҳасидаги корхоналар сони 6,5 мингтага ошди

қурилиш корхоналар

Жорий йилда қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 мингтага ошди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 38 минг 253 тани ташкил этмоқда. 2019 йил 1 июнь ҳолатига кўра эса 31 минг 762 тани ташкил этар эди.

Жумладан, Республика бўйича энг кўп Тошкент шаҳрида 7 минг 60 та қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йили 5 минг 785 тани ташкил этган.