$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тиббий хизматларга ҚҚС имтиёзлари бекор қилинди

Дори dori


Давлат солиқ қўмитаси 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган дори воситалари ҳамда тиббий хизматлар учун қўшимча қиймат солиғи тўланишини эълон қилди.

Қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар

«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга кўра, қўшилган қиймат солиғи бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.

Аниқ савдо айланмалари белгилаб қўйилди

Қайд қилинишича, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, қуйидаги савдо айланмаси бўйича ҚҚС тўланади:

  • тиббий хизматлар;
  • ветеринария хизматлари;
  • дори воситалари;
  • ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.

Шунингдек, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда қуйидагилар бўйича ҚҚС тўланади:

  • дори воситалари;
  • ветеринария дори воситалари;
  • тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек, қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.