$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ғалвирлар сувдан кўтарилмоқда

Давлат қарзи нима? У кўпайиб кетса нима бўлади?

2023 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд корхоналар сони ва уларнинг жами қарздорлик нархлари аниқланди. 


Ишлаб чиқариш корхоналарининг солиқ қарзи 800 млрд, қурилиш корхоналарининг солиқ қарзи эса 500 млрд сўмдан ошган. 2023 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра ишлаб чиқариш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд корхоналар сони 811 та бўлиб, уларнинг жами қарздорлиги – 800,9 млрд сўмни ташкил қилган. (https://t.me/fiskaltahlil/480) 

Шундан 180,7 млрд сўми, яъни 22,6 %и солиқ қарзи энг кўп бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келмоқда. 

Қарздорлар вилоят кесимида

Солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган ишлаб чиқариш корхоналари сони ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

Йирик солиқ тўловчилар ҲСИ — 90/382,1

Андижон вилояти — 56/52,6

Фарғона вилояти — 58/32,8

Сурхондарё вилояти — 47/27,6

Жиззах вилояти — 29/23,6

Самарқанд вилояти — 61/21,9

Бухоро вилояти — 55/15,8

Навоий вилояти — 28/7,6

Тошкент вилояти — 118/82,2

Тошкент шаҳри — 100/47,2

Сирдарё вилояти — 29/30,1

Қорақалпоғистон Республикаси — 41/22,1

Қашқадарё вилояти — 43/22,1

Наманган вилояти — 39/17

Хоразм вилояти — 17/12,5  

Қайси корхона қарзи юқори?

Солиқ қарзи энг юқори бўлган топ-10 корхоналар рейтинги қуйидагича кўриниш олган: 

1. “Eyvalek-Technology” MCHJ — 43

2. “Oq Oltin Don mahsulotlari” MCHJ — 20,6

3. “Real Agro Cotton” MCHJ — 19,6

4. “Termiz Jayxun Cluster” MCHJ — 18,9

5. “WBM Romitex” MCHJ — 14,2

6. “Petromaruz Uzbekistan” MCHJ — 13,9

7. “Denov Vino-Aroq” MCHJ — 13,3

8. “Marhamat Tekstil” MCHJ — 13,1

9. “Arnasoy Texno Park” MCHJ — 12,9

10. “Marhamat Tekstil” MCHJ — 11,2

2023 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра қурилиш соҳасида солиқ қарзи (100 млн сўмдан юқори) мавжуд бўлган корхоналар сони эса 940 та бўлиб, уларнинг жами солиқ қарзи 501,2 млрд сўмни ташкил этган. (https://t.me/fiskaltahlil/479) Шундан 120,7 млрд сўми, яъни 24 %и 10 та корхона ҳисобига тўғри келмоқда.  


Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари топ-3 лиги қуйидагича шакилланади: 

Йирик солиқ тўловчилар ҲСИ – 108,1 млрд сўм; 

1. Тошкент шаҳри – 96,3 млрд сўм; 

2. Тошкент вилояти – 42,5 млрд сўм.