$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+37
Кечаси   +22°

Ўзбекистонга чет элдан пул ўтказмалари камайган

доллар

Марказий Банк маълумотига кўра, республикамизга йил бошидан бери келиб тушган пул ўтказмалари ҳажми 2,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 156 млн. долларга ёки 6 фоизга кам натижадир.

Чет элга юборилган пул ўтказмалари миқдори 427 млн. долларга етиб, ўтган йилга қараганда 40 млн. доллар ёки 9 фоизга камайди.

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 2 млрд. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116 млн. долларга (ёки 5 фоизга) камайди.