$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонга валюталар оқими пасайди

Ўзбекистонга валюталар оқими пасайди

Марказий банк Ўзбекистоннинг трансчегаравий пул ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Келтирилган рақамлар Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 3 млрд. долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 217 млн. долларга ёки 7 фоизга камайганини кўрсатмоқда.

Шунингдек, чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдорида ҳам пасайиш кузатилган. Жорий йилда хорижга 516 млн. доллар маблағ жўнатилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 47 млн. доллар ёки 8 фоизга кам.

Шунга кўра, трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо 2,5 млрд. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 170 млн. долларга (ёки 6 фоизга) камайган.

Теги :
Иқтисодиёт