$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тадбиркорларга яна имтиёзли кредитлар берилмоқда

Аҳоли ва тадбиркорларга йил якунигача имтиёзлар берилди Иллюстрация

Банклар томонидан тадбиркорларга 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. 

Маълумотларга кўра, “Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган. 

Қарорга кўра, 2024-2025 йиллар учун электротехника тармоғини ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланган.

Асосий мақсадлар

мисни қайта ишлаш қувватини 2024 йилда 140 минг ва 2025 йилда 160 минг тоннага етказиш;

маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2024 йилда 30,8 триллион сўмгача ва 2025 йилда 38 триллион сўмгача ошириш;

маҳсулотлар экспорт ҳажмини 2024 йилда 1,5 миллиард АҚШ доллари ва 2025 йилда 2 миллард АҚШ доллари миқдорида таъминлаш.

Кредит имтиёзи

Қарорда электротехника саноатида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2024-2026 йилларда тижорат банкларига, уларнинг буюртмасига асосан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилиши маълум қилинган бўлиб, бунда банклар томонидан тадбиркорларга 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 7 фоиз ставкада (шундан 2 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади. 

Солиқлар камайтирилади

2027 йил 1 январгача электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкалар 50 фоизга камайтирилади. 

Ҳамкорликдаги лойиҳалар учун 

2024 йил 1 апрелдан давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилиши кўзда тутилган:

— 3 та ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз;

— 2 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз; 

— 1 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз.

Махсус рўйхат

Шунингдек, қарор билан 2024 йил 1 февралдан Ўзбекистонга олиб киришда уларнинг сифати, хавфсизлиги ва сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot