$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Пенсияларнинг минимал суммаси белгиланмоқда

pensiya daftarchasi

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳ мажлисида айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Ижтимоий ҳимоя кучайтирилади

Муҳокамада асосий мавзулардан бири мамлакатда кексаларни ва меҳнатга лаёқациз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги, жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилаётганлиги бўлди. 

Шунингдек, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи тоифасига киритиш назарда тутилмоқда. Фақат, бунда ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан маҳкумга ижтимоий солиқ тўланган бўлиши керак. 

Муҳим янгилик

Мазкур Қонунга киритилаётган ўзгаришлардан яна бири бу пенсия тайинлаш учун мурожаатларни енгилаштиришга қаратилган. Унга кўра, эндиликда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби такомиллаштирилиб, фуқароларнинг пенсия тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади.

Пенсия миқдорининг минимал суммаси қанча?

Бундан ташқари, ушбу ўзгаришларда пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда. Муҳокамалар якунида қонунлар юзасидан вазирлик ва идоралар вакиллари, Қўмита экспертларининг фикр мулоҳазалари эшитилди ва Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot