$
 12169.41
36.93
 14359.90
-0.1
 158.95
-0.14
weather
+26
Кечаси   +14°

Пенсиялар 10%га оширилади

Эҳтиёжманд оилаларга 150 млрд. сўмлик моддий ёрдам тарқатилади

Айтишларича, Президент фармони билан 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб ёшга доир пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;

энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 513 350 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

Теги :
Iqtisodiyot