$
 12654.57
-12.43
 13483.44
1.95
 135.26
-0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Энг арзон ва энг қиммат паловлар қаерда? — Статистика

Энг арзон ва энг қиммат паловлар қаерда? — Статистика

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)да кузатув ўтказди.

Қўмита кузатуви натижаларига кўра, паловнинг ўртача нархлари 2020 йил июль ойи учун қуйидагича кўринишга эга бўлди:

1.    Қорақалпоғистон Республикаси — 1 порцияси 13 минг 333 сўм, 1 кг. — 93 минг 331 сўм

2.    Андижон — 1 порцияси 14 минг 800 сўм, 1 кг. — 103 минг 600 сўм;

3.    Бухоро — 1 порцияси 16 минг 333 сўм, 1 кг. — 114 минг 331 сўм;

4.    Жиззах — 1 порцияси 15 минг 333 сўм, 1 кг. — 107 минг 331 сўм;

5.    Қашқадарё — 1 порцияси 16 минг 250 сўм, 1 кг. — 113 минг 750 сўм;

6.    Навоий — 1 порцияси 13 минг сўм, 1 кг. — 91 минг сўм;

7.    Наманган — 1 порцияси 11 минг 571 сўм, 1 кг. — 80 минг 997 сўм;

8.    Самарқанд — 1 порцияси 16 минг сўм, 1 кг. — 112 минг сўм;

9.    Сурхондарё — 1 порцияси 11 минг 800 сўм, 1 кг. — 82 минг 600 сўм;

10. Сирдарё — 1 порцияси 14 минг 667 сўм, 1 кг. — 102 минг 669 сўм;

11. Тошкент — 1 порцияси 14 минг 500 сўм, 1 кг. — 101 минг 500 сўм;

12. Фарғона — 1 порцияси 15 минг 250 сўм, 1 кг. — 106 минг 750 сўм;

13. Хоразм — 1 порцияси 14 минг 400 сўм, 1 кг. — 100 минг 800 сўм;

14. Тошкент шаҳри — 1 порцияси 16 минг 600 сўм, 1 кг. — 116 минг 200 сўм.

Кўриниб турганидек, энг қиммат палов Тошкент шаҳри, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида сотилмоқда. Энг арзон палов эса Наманган ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

Хабарда айтилишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Теги :
Иқтисодиёт