$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш бошланди

ozini ozi band qilish ўзини ўзи банд қилган шахслар

Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, бугундан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларни рўйхатдан ўтказиш бошланди. Қабул қилинган тартибга кўра, ўзини ўзи банд қилиш 67 та фаолият турлари бўйича амалга оширилади. 

Ўзини ўзи банд қилганлар кимлар?

Ўзини ўзи банд қилганлар хизмат кўрсатишда мустақил равишда шахсий меҳнати билан иштирок этадиган шахслардир. Улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмайди ва ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайди.

Жорий йил 8 июнда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ва бу тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилиб, пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади. 

Қандай қилиб “ўзини ўзи банд қилиш” мумкин?

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишни хоҳловчилар “Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда ёки ДСҚ расмий сайтидаги жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул амалга ошириши мумкин. 

Мобил илова орқали рўйхатдан ўтиш учун электрон рақамли имзо ва шахсий телефон рақами ҳақидаги маълумотлар керак бўлади. 

Селфи орқали рўйхатдан ўтиш ҳам мумкин 

ДСҚ маълум қилишича, яқин кунларда янги функция ишга туширилади – рўйхатдан ўтишда селфи қилиб (ўзини суратга олиб) уни мобил илова орқали юбориш талаб этилади. Бу солиқ органларида сақланадиган шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун зарур. Фотосурат ДПМ (Давлат персоналлаштириш маркази)нинг биометрик маълумотлари билан таққосланади ва мос келган тақдирда, мурожаатчининг шахси тасдиқланган деб ҳисобланади.