$
 10231.71
21.85
 12059.09
38.0
 138.65
1.19
weather
+35
Кечаси   +18°

Жаҳонгир Ориқхўжаев пойтахтликларга мурожаат қилди

ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ориқхўжаев  коронавирус пандемиясини олдини олиш юзасидан пойтахт аҳолисига мурожаат билан чиқди.

Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазият ҳақида сўз юритар экан: “Хотиржамликка берилганимиз, санитария ва эпидемиология назорати талабларига тўлиқ риоя этмаганимиз, тўйларни 30 дан ортиқ кишилар иштирокида ўтказганимиз, оилавий бошқа тадбирларни ҳам кўпайтирганимиз, жамоа бўлиб йиғилишлар ортгани каби карантин талабларига зид бўлган ҳаракатлар оқибатида охирги ўн кунда пойтахтимизда касалликка чалиниш ҳолатлари кескин ошиб, кунлик 30-40 тадан ўртача 150-200 тагача кўпайди, ўлим ҳолатлари ҳам ортди”, – деб таъкидлади пойтахт ҳокими.

Шунингдек, мурожаатда 10 июлдан жорий этиладиган тартибларга риоя этиш ҳақида ҳам сўз бради.

“Коронавирус менга таъсир қилмайди, мендан узоқда деган фикрда бўлсак, адашамиз. Хавф ортда қолиши учун ҳаммамиз санитария-гигиена талабларига тўлиқ амал қилишимиз, бепорволикка йўл қўймаслигимиз, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслигимиз, жамоа бўлиб йиғилмаслигимиз, аввалдан мўлжалланган жамоавий тадбирларни ортга суришимиз лозим. Бугун аксарият хизматлар, ҳатто савдо-сотиқ ҳам онлайн йўлга қўйилган бўлиб, ҳар биримиз ундан унумли фойдаланишимиз зарур”, – деб тавсия беради Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Мурожаатномажа айтилишича, 10 июлдан уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли Call-маркази фаолияти йўлга қўйилмоқда. Уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобил гуруҳлар ташкил этилади.