$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Қурилиш ташкилотлари ҳақида маълумот берувчи ягона онлайн платформа ишга туширилади

қурилиш

Шу йил 1 сентябрга қадар қурилиш ташкилотлари молиявий кўрсаткичлари, тўлов қобилияти, давлат харидлари, ишчи-ходимлар малакаси каби маълумотларни қамраб олувчи ягона платформа ишга туширилади. Бу ҳақида архитектура ва қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижаларига оид давлат раҳбарига қилинган тақдимотда айтилди.

Бу платформа 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳри, кейинги йил бошидан республиканинг барча, жами 32 мингта қурилиш-пудрат ташкилоти қамраб олинади. Унга электрон меҳнат дафтарчаси тизими ҳам интеграция қилинади.

Назоратни ҳозиргидек қўлда эмас, балки IT-технологияларни жорий қилган ҳолда амалга ошириш мақсадида мутасаддиларга бир ой муддатда қурилиш корхоналари ва объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш вазифаси юклатилди.

Жорий йил 1 августдан бошлаб Тошкент шаҳрида, кейинги йил бошидан бошқа ҳудудларда қурилишда аниқланган барча камчиликлар фотосуратлари билан тизимга онлайн киритилади ва назорат жараёнлари автоматлаштирилади.

Қурувчи ташкилот ёки фуқароларга қурилиш жараёни тартиблари ва шартлари ҳақида тўлиқ маълумотларни исталган вақтда олиш имкониятини берувчи онлайн тизим ишга туширилади.

Теги :
Iqtisodiyot