$
 12780.09
5.75
 13889.40
40.74
 131.67
-0.5
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда “Нексия” уриб юборган 66 ёшли пиёда вафот этди

Наманган “Нексия” уриб юборган 66 ёшли пиёда вафот этди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 00:20 ларда, Наманган вилояти, Косонсой тумани ҳудудидан ўтган 4Р 114 автомобиль йўлининг 15-километрида рўйберган ЙТҲ оқибатида 66 ёшли пиёда вафот этди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 1978 йилда туғилган “Нексия” ҳайдовчиси Косонсой тумани, Бешкетмон МФЙ ҳудудида кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган, 1954 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Натижада, 66 ёшли фуқаро оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айнан шу кунда Наманган вилоятининг Чортоқ туманида Cobalt русумли автомобил каналга тушиб кетиб, ҳайдовчи вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

Теги :
Жамият
Авто