$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон нақд пул юрти

Pul Пул

Ўзбекистонликлар ҳали ҳамон нақд пуллардан воз кечишмаяпти, аммо вазият секин-аста ўзгармоқда.

Ўзбекистонликлар терминалларга ўтишади

Охирги уч йилликда банкларга пуллар тушиши ортиб боряпти. Унга кўра, нақд пул улуши камайиб боряпти, терминаллар улуши эса ортиб бормоқда. Шундай бўлишига қарамай ҳали ҳам одамларимизда кўпроқ нақд пул бор, аммо эҳтимолий динамика маълум. Мутахассилар фикрига кўра вазият шундай кўринишда давом этса, яқин йилларда мамлакатимизда терминаллар улуши 40 фоизга етади. 

Пулга бўлган муносабат ўзгармоқда

Миллий банк маълумотига кўра, нақд пул улуши 2023 йилда ўсгандан сўнг яна пасайишни бошлаган ва ҳозирда 21,5% ни ташкил қилмоқда. Буларнинг барчаси Ўзбекистон ҳамон нақд пул мамлакати эканлигидан далолат беради. Бироқ вазият аста-секин ўзгармоқда. Мисол учун, 2019 йилда нақд пулнинг улуши 30% ни ташкил этган. Таққослаш учун, Буюк Британияда бу кўрсаткич 3% ни ташкил қилади. 

Нақд пулнинг зарари

Нақд пулнинг кўплиги мамлакатда яширин иқтисодиёт, инфляция ва ноаниқлик даражаси юқори эканлигидан далолат беради. Бу кўрсаткич қанчалик тез пасайса, вазият шунча яхшиланиб боради. Дарвоқе, 5 йил ичида нақд пул улуши қарийб 10 фоизга камайгани ўзбекистонликлар банкларда тобора кўпроқ пул сақлай бошлаганидан далолат беради.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot